АҚШ президентлари президент резиденцияси
ҳисобланган Оқ уйнинг овал
шаклдаги (Овальный Кабинет) хонасида ўз фаолиятларини олиб боришади.
1909 йилга қадар АҚШ президентлари Оқ уйнинг бошқа қисмида жойлашган оддий
хонада фаолият юритишган. Ушбу хонадаги Президент столи (Овальный кабинет) АҚШ Президенти Уильям
Хауард Тафт томонидан олиб келинган бўлиб ҳозирги кунга қадар президентлар ушбу
иш столида дунё сиёсатига етарли даражада ўз таъсирини кўрсатаётган қарорларни
имзолашмоқда.
Ушбу хонани ҳар бир АҚШ президенти ўз хохишига кўра
ўзгартириши мумкин. Яъни, хонага янги мебеллар, суръатлар ёки манзарали
буюмлар қўйиши мумкин. АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп ўз фаолиятини бошлагандан сўнг ушбу
хонада ўзгаришни амалга оширди.
Ушбу
хонадаги ўзгаришлар баъзи президентлар томонидан сақланиб қолиниши мумкин.
Масалан, Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обама томонидан қўйилган Мартина Лютера Кинг кичкина бюстни хонада қолдирди. Баъзан хонадаги
ўзгаришлан ушбу ўзгаришни киритган президент фаолият давридагина амал қилиб,
янги сайланган президент томонидан бекор қилиниши мумкин. Хонада ўзгартирилиши
мумкин бўлмаган бюмлар рўйхати ҳам мавжуд бўлиб, улар 1909 йилда қўйилган иш
столи ҳамда президент столи орқасидаги АҚШ ва Президент байроқлари ҳисобланади. Қуйида
ушбу хонадаги машҳур буюмларнинг баъзиси билан танишинг:
https://share.america.gov сайтидан фойдаланилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий