вторник, 23 июня 2015 г.

Сайкса – Пико келишуви


Бугунги кеча кундизда Яқин Шарқда содир бўлаётган вокеаларнинг илдизи 1916 йил 16 майда имзоланган Сайкса – Пико келишувига бориб тақалади. 
Мазкур ҳудуд ўзининг географик жойлашиву, табиий захираларга бойлиги билан кўпгина сиёсий кучларнинг қизиқишига сабаб бўлиб келмоқда. Halford Jon Makkinder назарияси бўйича “Heartland” (дунё юраги, маркази)ни қўлда ушлаб туришни кўпгина сиёсий кучлар хохлашмоқда. 
Деярли бир аср олдин имзоланган мазкур келишув ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.
Сайкса – Пико келишуви ( англ. Sykes–Picot Agreement) – 1916 йил 16 майда Буюк Британия, Россия ва Италия Биринчи жаҳон урушидан кейин Яқин Шарқда ўз қизиқишларини чегараларини белгиловчи махфий келишув имзолашди.
Франко-британ-русс музокаралари 1915 йил 10 апрельда Босфор ва Дарданел бўғозини Россияга берилиши  ва Арабистонда мустақил давлат тузилиши тўғрисидаги келишув имзоланиши билан тугалланади.
Келишувнинг асосий қисми 1915 йил ноябрда францус дипломати  Франсуа Жорж-Пико ва инглиз Марк Сайск томонидан тузилади.
Келишувга биноан Буюк Британия ҳозирга Иордания, Ироқ, Хайфа ва Акко туманлари атрофини, Франция эса жанубий-шарқий Туркия, шимолий Ироқ, Сурия ва Ливанни олади.
Россия эса келишувга биноан Босфор ва Дарданел бўғозини, Константинополь, жанубий-ғарбий Арманистонни ва Шимолий Қурдистонни олиши керак эди. Қолган ҳудуд Ўрта Ер денгизи ва Иордан дарёси умумий назорат остидаги ҳудуд сифатида қолади.
Ҳар бир давлат ўз таъсир доирасидаги ҳудудда давлат чегараларини белгилаш ҳуқуқига эга эди.

воскресенье, 14 июня 2015 г.

Блогерлар биласизларми?!


Ҳурматли ва қадрли Блогерлар блог ҳақида биласизми?!
Блог (анг. blog, web log дан – интернет-журнал, интернет-кундалик, онлайн-кундалик) -  мунтазам равишда матн, тасвир ва мултимедиани уз ичига олган ёзувлар кушиб  бориладиган Веб-сайт.
Биринчи блоглардан бири бу Тим Бернерс-Ли нинг саҳифаси ҳисобланади. 1992 йилдан бошлаб ягиликларни ёзиб борган. 1999 йилда компьютер компанияси бўлган Pyra Labs Сан-Францискода Blogger.com сайтига асос солади. Мазкур сайт блоглар бўйича биринчи бепул хизмат кўрсатувчи сайт ҳисобланади.
  «блог» атамасини 1997 йил 17 декабрда Йорном Баргером томонидан ўйлаб топилган.
Блоглар ким томонидан юритилишига кўра қуйидаги турларда юритилади:
-        Шахсий блог – маълум бир шахс томонидан юритилади;
-        Жамоавий блог ёуи ижтимоий блог – маълум бир шахслар жамоаси томониидан юритилади;
-        Корпоратив блог – ташкилот томонидан юритиладиган блог.
Блоглар мавзуларга кўра қуйидаги турларга бўлинади:
-        Сиёсий;
-        Кундалик ҳаётга бағишланган;
-        Саёҳатга бағишланган;
-        Таълим;
-        Мода;
-        Мусиқа;
-        Спорт;
-        Кино;
-        ва бошқалар.
Бундан ташқари блоглар яна қуйидаги турларга бўлинади:
-        ёзувли блог – асосан текстлардан иборат блог;
-        фотоблог – асосан расмлардан иборат блог;
-        артблог – асосан муаллиф расмларидан иборат блог;
-        мусиқали блог – асосан мусиқалардан иборат блог;

-        видеоблог – асосан видео тасвирлардан иборат блог;

вторник, 2 июня 2015 г.

БМТни реформа қилиш керакми?!

БМТ Хавфсизли Кенгаши таркиби борасида ҳозирги кунда жуда кўплаб баҳс мунозаралар олиб борилмоқда. 1945 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми 23-моддасида Хавфсизлик Кенгаши Ташкилотнинг ўн беш Аъзосидан иборат. Хитой Халқ Республикаси, Франция, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи (Россия Федерацияси), Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги ва Америка Қўшма Штатлари Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидир. Бош Ассамблея Ташкилотнинг бошқа ўнта аъзосини Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолари сифатида сайлайди, бунда, аввало, Ташкилот Аъзоларининг халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашда вa Ташкилотнинг бошқа мақсадларига эришишда нечоғли қатнашганлигига, шунингдек, адолатли жўғрофий тақсимотга алоҳида эътибор беради.
Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолари икки йиллик муддатга сайланади. Муваққат аъзоларини биринчи марта сайлашда Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сони ўн биттадан ўн бештагача кўпайгач, тўртта кўшимча аъзодан иккитаси бир йил муддатга сайланади. Хавфсизлик Кенгашининг чиқиб кетаётган аъзоси дарҳол қайта сайлана олмаслиги белгиланган.

Бугунги халқаро майдонда рўй бераётган воқеаларни кўриб, агар шу йўналишда БМТ ўз фаолиятини давом эттирса, ҳеч қандай БМТ Низомига ўзгартириш киритилмаса, БМТ бора-бора Миллатлар Лигаси қисматини такрорлайди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари борасида ўзгартириш киритиш лозим деб, ҳисоблаймиз. Чунки хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигига муносиб давлатлар мавжуд. 1945 йилда БМТ ташкил қилинганда Хавфсизлик Кенгашида доимий аъзолар институтининг жорий қилинишини ҳаётнинг ўзи тақоза қилган эди. Чунки, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ғолиб давлатлар урушнинг қайта такрорланишини хохламас эдилар. Шунинг учун ҳам Хавфсизлик кенгашида доимий аъзолар институти жорий қилинди. БМТ ташкилотида Хавфсизлик Кенгашининг ўрни жуда ҳам каттадир, буни БМТ Низомини ўрганиб чиқиш давомида кузатиш мумкин.
Ўз-ўзидан савол туғилиши табиийдир, яъни нега айнан юқоридаги бешта давлат Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари бўлишлари лозим? Улар урушдан ғолиб давлат сифатида чиқишди, улар қудратли эдилар ва дунёда тинчликни сақлашга қодир эдилар ва асосийси улар мазкур ташкилот асосчилари ҳисобланишади. (Совет Иттифоқи, Бирлашган Қироллик, Қўшма Штатлар ва Хитой ҳукуматлари 1943 йил 30 октябрда Москвада имзоланган декларацияда тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун тезда халқаро ташкилот тузишга даъват этишди. Ушбу мақсад Қўшма Штатлар, СССР ва Бирлашган Қироллик раҳбарларининг 1943 йил 1 декабрда Теҳронда бўлиб ўтган учрашувида яна тасдиқланди.)
Аммо, орадан 70 йил ўтди. Бу борада энди реформа қилиш мақсадга мувофиқдир. Дунёда содир бўлаётган турли тартибсизликларни бартараф этишда нега энди дунёда тинчликни сақлаш асосий вазифаси (БМТ Низоми 24 модда) бўлган ташкилот фаолияти сусаймоқда?!  2004 йилда 15 сентябрда БМТ Бош Котиби Кофи Аннан БМТ Хавфсизлик Кенгашини реформа қилиш кераклиги ҳақида эълон қилади. Масалан, Германия ва Япония БМТга кўп бадал тўловчи давлатлардир; Ҳиндистон – дунёда энг кўп аҳолиси мавжуд, ядровий қурол ва юқори технологияга эга; Бразилия – Лотин Америкасининг йирик давлатдир. Бу давлатлар ҳам ҳозирги кунда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига муносибдир. Лекин, бунинг учун БМТ Низомига ўзгартириш киритиш лозимдир. БМТ Низомининг 108 ва 109 – моддаларига асосан БМТ Низомга киритиладиган тузатишлар, улар Бош Ассамблея Аъзоларининг учдан икки қисми овози билан қабул қилиниб, Ташкилот Аъзоларининг Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг ҳаммасини қўшгандаги учдан икки қисми овози билан уларнинг конституциявий тартиботига мувофиқ ратификация қилингач, Ташкилотнинг барча аъзолари учун кучга киради. Ушбу Низомни қайтадан кўриб чиқиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аъзоларининг Бош Конференцияси Бош Ассамблея аъзоларининг учдан икки қисми овози ва Хавфсизлик Кенгашининг исталган тўққиз аъзосинииг овози билан белгиланадиган муддатда ва жойда чақирилиши мумкин. Ташкилотнинг ҳар бир Аъзоси Конференцияда бир овозга эга бўлади. Ушбу Низомга Конференция қатнашчиларининг учдан икки қисми овози билан тавсия этилган ҳар қандай ўзгартириш Ташкилот Аъзоларининг конституциявий тартиботига мувофиқ, уларнинг Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг ҳаммасини қўшгандаги учдан икки қисми томонидан ратификация қилингач, кучга киради. Агар шундай Конференция ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб ҳисоблаганда Бош Ассамблеянинг ўнинчи йиллик сессиясигача бўлиб ўтмаса, шундай Конференция чақириш тўғрисидаги таклиф Бош Ассамблеянинг шу сессияси кун тартибига киритилади ва Бош Ассамблея Аъзоларининг оддий кўпчилиги овози ва Хавфсизлик Кенгашининг исталган етти аъзоси овози билан Конференция чақирилади.
 Нега ўзгартириш киритиш қийинлигини тушуниб турган бўлсангиз керак. Масалан, 2014 йил 17 декабрда Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига киритилган эди. 2014 йил 31 декабрда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластинни тан олиш тўғрисидаги резолюцияни рад этди. Мазкур резолюцияни Россия қўллаб қувватлади, бу Фаластин – Исроил можаросига чек қўйишга ёрдам беришига ишонишини маълум қилган, аммо АҚШ бу Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминламаслиги важидан резолюцияни қабул қилиш учун овоз бермади.

Миллатлар Лигаси тақдири такрорланмасмикин?!

Қуллик....

            Абдукаримга отаси Аҳмад ака бешинчи синфда ўқиб юрганида телефон олиб берди. Боласидан ҳавотирланган Аҳмад ака бу телефон Абдукаримни ҳаётини тубдан ўзгартириб юборишини билмас эди. Кунлар ўтди, кунлар кетидан ҳафталар, ҳафта кетидан ойлар, ойлар кетидан йиллар ўтди. Абдукарим ўз телефонига кундан кун боғланиб қолди. Оила ташвишлари билан юрган Аҳмад ака ва Ойгул опалар болаларининг ҳеч кимдан кам бўлмасликлари, дўстлари орасида ўксиниб қолмасликлари учун тун-у кун тиним билмас эдилар. Абдукаримни қўлида телефон кўрган синфдошлари унга хавас қилишарди. Ҳатто Абдукаримни синфдоши, маҳалладоши Маҳмуд отасига унга ҳам телефон олиб беришни сўраб хар хаша қилди. Отасининг “агар яхши ўқисанг, мактабни аълога битирсанг энг сўнги русумдаги телефонни олиб беришни ваъда берди”.

Йиллар ўтгани сайин Абдукарим “реал” ҳаётдан узулиб қолиб, “виртуал” оламда яшай бошлади. Оилада деярли оила аъзолари билан суҳбатлашмас, фақат савол берса жавоб берадиган, ота-онасига меҳрсиз бола бўлиб ўсди. Ҳаётда ҳеч ким билан деярли дилдан суҳбат қурмас эди (суҳбатлаша олмас эди ҳам, нега дейсизми? У бора-бора оғзаки нутқини йўқота бошлади. Биров билан суҳбатлашганда гандираклаб қолар, ўз фикрини тўла қонли баён қила олмас эди). Доимо телефонида ижтимоий тармоқларда ёзишар эди. Шу даражада асабий бўлиб қолдики, ижтимоий тармоқда “суҳбатлашадиган” дўстлари билан юзма-юз суҳбатда жанжаллашиб кетарди. Абдукарим шу алпозда яшашда давом этди. Орадан йиллар ўтди. Абдукарим ёлғиз ўзи қолганда атрофига назар солди, ҳеч ким ёқ, унинг атрофида ҳеч ким ёқ эди. Бўлган воқеаларни ўйлаб, бу фоний дунёдан ота-онаси оламдан ўтганини, ўзи эса уйланганини, ҳатто бир нафар фарзанди борлигини сезди. Эссиз шунча йиллик умр, эссиз шижоатга тўла ёшлик. Бунинг барча инсоннинг ўзи яратган “темир-терсак”ка қул бўлиб қолиш оқибати эди. 

Оқ Уй

Оқ Уй
XVIII асрнинг 90 йилларида АҚШ нинг янги пойтахти Вашингтоннинг қурилиши бошланган. 1792 йил 13 октябрда АҚШ Президенти резиденцияси бўлган Оқ уйннинг қурилиши учун илк тош кўйилди. Сарой архитектор Джеймс Хобан лойихаси асосида қурилган.  Қурилиш ишлари 8 йил давом этди ва 232 000 доллар (2,8 миллион доллар ҳозирги кунда) сарфланди.

1800 йил 1 ноябрда янги президент саройига АҚШнинг иккинчи Президенти Джон Адамс жойлашди. Шу даврдан бошлаб Оқ Уй АҚШ Президентлари резиденсиясига айланди. Президент Адамс Оқ Уй ҳақида ўз турмуш ўртоғига: “Бу том остида фақат адолатли, доно инсонлар яшашларини ва бу саройни худонинг ўзи асрашини сўрайман.” – деб ёзган. Даставвал, янги бино “Президент Саройи”, “Президентнинг хос уйи” ёки “Президент Уйи” деб номланган. 1811 йилдан бу бино “Оқ Уй” деб номлана бошланган.


АҚШнинг 26 Президенти Теодор Рузвельт илк бор “Оқ Уй” атамасини ишлатди. Бу расмий номга айланди. Оқ Уй қурилиши давомида реконструкция ҳам қилинган. 1801 йилда АҚШнинг учинчи Президенти Томас Джефферсон Оқ Уйга ташриф буйиради, архитектор Генри Латроб бинони Шарқий ва ­Ғарбий каллонадалар қуриб кенгайтиради. 1812-1815 йилларда инглиз-америка урушида, айнан 1814 йил 24 августда Вашингтоннинг бошқа бинолари каби Оқ Уй ҳам инглиз аскарлари томонидан эгалланади. Президент қароргоҳи катта талофотга учради. 1817 йил октябрида бешинчи АҚШ Президенти Джеймс Монро Оқ Уйга ташриф буюрди ва шу пайтдан бошлаб бинони тиклаш ишлари бошланди. 1824 йилда жанубий портик (катта бинога туташтириб солинган колоннали пешайвон) қуриб битирилди, олти йилдан кейин шимолий портик қурилиши тугалланди. 1901 йилда АҚШ Президенти Теодор Рузвельт  Президентлиги даврида Оқ Уй да Ғарбий Қанот қурилди.  Шу дврда Шарқий Қанот ҳам қурилди, бинонинг мазкур қисми байрамлар ўтказишга мўлжаллпнгпн эди. 1909 йилда Уильям Тафт Шарқий Қанотни кенгайтиради ва Овал шаклдаги хона қурилади (Овальный кабинет). 1942 йил иккинчи жаҳон уруши даврида Шарқий Канот ҳозирги кўринишда қурилади. Фавқулотда вазиятлар содир бўлганда фойдаланиладиган Ер ости йўли қурилади.  Оқ Уйда 1949-1952 йилларда  АҚШ нинг ўттиз учинчи Президенти Гарри Трумэн даврида жуда асосий реконструкция ишлари амалга оширилади. Бинонинг интерьерида жуда катта ўзгаришлар  АҚШнинг ўттиз бешинчи Президенти Джон Кеннедининг турмуш ўртоғи Жаклин Кеннеди амалга оширди. Ҳар бир Президент оиласи Оқ Уй интерьерасида у ёки бу ўзгаришларни амалга оширганр. Аммо, мазкур ўзгартиришлар  Оқ Уйни асраш қўмитаси таркибига кирувчи тарихий меросни асраш мутахасислари, архитекторлар розилиги билан амалга оширилади. Мазкур қўмита раиси анъана бўйича Президент рафиқаси – АҚШнинг биринчи хоними ҳисобланади.


Бугунги Оқ Уй – олти этажли майдони 5 100 м2, 132 та хона ва 35 ванна, 412 та эшик ва 147 та дераза, 28 та ------, 8 та зинапоя, 3 та лифт, теннис майдони, боулинг йўлакчаси, кинотеатр, югуриш майдончаси, бассейн ва бошқа бинолардан иборат. Оқ Уй ҳудудига атиргул боғи, Жаклин Кеннеди боғи, шимолий ва жанубий майсазорлардан иборат. Умумий 7,3 гектар майдонни қамраб олган. Атиргул боғи  1913 йилда йигарма саккизинчи АҚШ Президенти Вудро Вильсоннинг турмуш ўртоғи томонидан яратилган. Жаклин Кеннеди боғи ўттиз бешинчи АҚШ Президенти Джон Кеннеди турмуш ўртоғи шарафига номланган.