вторник, 2 июня 2015 г.

Оқ Уй

Оқ Уй
XVIII асрнинг 90 йилларида АҚШ нинг янги пойтахти Вашингтоннинг қурилиши бошланган. 1792 йил 13 октябрда АҚШ Президенти резиденцияси бўлган Оқ уйннинг қурилиши учун илк тош кўйилди. Сарой архитектор Джеймс Хобан лойихаси асосида қурилган.  Қурилиш ишлари 8 йил давом этди ва 232 000 доллар (2,8 миллион доллар ҳозирги кунда) сарфланди.

1800 йил 1 ноябрда янги президент саройига АҚШнинг иккинчи Президенти Джон Адамс жойлашди. Шу даврдан бошлаб Оқ Уй АҚШ Президентлари резиденсиясига айланди. Президент Адамс Оқ Уй ҳақида ўз турмуш ўртоғига: “Бу том остида фақат адолатли, доно инсонлар яшашларини ва бу саройни худонинг ўзи асрашини сўрайман.” – деб ёзган. Даставвал, янги бино “Президент Саройи”, “Президентнинг хос уйи” ёки “Президент Уйи” деб номланган. 1811 йилдан бу бино “Оқ Уй” деб номлана бошланган.


АҚШнинг 26 Президенти Теодор Рузвельт илк бор “Оқ Уй” атамасини ишлатди. Бу расмий номга айланди. Оқ Уй қурилиши давомида реконструкция ҳам қилинган. 1801 йилда АҚШнинг учинчи Президенти Томас Джефферсон Оқ Уйга ташриф буйиради, архитектор Генри Латроб бинони Шарқий ва ­Ғарбий каллонадалар қуриб кенгайтиради. 1812-1815 йилларда инглиз-америка урушида, айнан 1814 йил 24 августда Вашингтоннинг бошқа бинолари каби Оқ Уй ҳам инглиз аскарлари томонидан эгалланади. Президент қароргоҳи катта талофотга учради. 1817 йил октябрида бешинчи АҚШ Президенти Джеймс Монро Оқ Уйга ташриф буюрди ва шу пайтдан бошлаб бинони тиклаш ишлари бошланди. 1824 йилда жанубий портик (катта бинога туташтириб солинган колоннали пешайвон) қуриб битирилди, олти йилдан кейин шимолий портик қурилиши тугалланди. 1901 йилда АҚШ Президенти Теодор Рузвельт  Президентлиги даврида Оқ Уй да Ғарбий Қанот қурилди.  Шу дврда Шарқий Қанот ҳам қурилди, бинонинг мазкур қисми байрамлар ўтказишга мўлжаллпнгпн эди. 1909 йилда Уильям Тафт Шарқий Қанотни кенгайтиради ва Овал шаклдаги хона қурилади (Овальный кабинет). 1942 йил иккинчи жаҳон уруши даврида Шарқий Канот ҳозирги кўринишда қурилади. Фавқулотда вазиятлар содир бўлганда фойдаланиладиган Ер ости йўли қурилади.  Оқ Уйда 1949-1952 йилларда  АҚШ нинг ўттиз учинчи Президенти Гарри Трумэн даврида жуда асосий реконструкция ишлари амалга оширилади. Бинонинг интерьерида жуда катта ўзгаришлар  АҚШнинг ўттиз бешинчи Президенти Джон Кеннедининг турмуш ўртоғи Жаклин Кеннеди амалга оширди. Ҳар бир Президент оиласи Оқ Уй интерьерасида у ёки бу ўзгаришларни амалга оширганр. Аммо, мазкур ўзгартиришлар  Оқ Уйни асраш қўмитаси таркибига кирувчи тарихий меросни асраш мутахасислари, архитекторлар розилиги билан амалга оширилади. Мазкур қўмита раиси анъана бўйича Президент рафиқаси – АҚШнинг биринчи хоними ҳисобланади.


Бугунги Оқ Уй – олти этажли майдони 5 100 м2, 132 та хона ва 35 ванна, 412 та эшик ва 147 та дераза, 28 та ------, 8 та зинапоя, 3 та лифт, теннис майдони, боулинг йўлакчаси, кинотеатр, югуриш майдончаси, бассейн ва бошқа бинолардан иборат. Оқ Уй ҳудудига атиргул боғи, Жаклин Кеннеди боғи, шимолий ва жанубий майсазорлардан иборат. Умумий 7,3 гектар майдонни қамраб олган. Атиргул боғи  1913 йилда йигарма саккизинчи АҚШ Президенти Вудро Вильсоннинг турмуш ўртоғи томонидан яратилган. Жаклин Кеннеди боғи ўттиз бешинчи АҚШ Президенти Джон Кеннеди турмуш ўртоғи шарафига номланган.


1 комментарий:

  1. Golden Nugget Hotel & Casino - Mapyro
    Free valet parking 순천 출장마사지 is 동두천 출장샵 available for guests of the Golden Nugget Hotel & Casino. Valet parking 광주광역 출장안마 and valet parking are available 김제 출장샵 only 속초 출장안마 at this property.

    ОтветитьУдалить