Абдукаримга отаси Аҳмад ака
бешинчи синфда ўқиб юрганида телефон олиб берди. Боласидан ҳавотирланган Аҳмад
ака бу телефон Абдукаримни ҳаётини тубдан ўзгартириб юборишини билмас эди.
Кунлар ўтди, кунлар кетидан ҳафталар, ҳафта кетидан ойлар, ойлар кетидан йиллар
ўтди. Абдукарим ўз телефонига кундан кун боғланиб қолди. Оила ташвишлари билан
юрган Аҳмад ака ва Ойгул опалар болаларининг ҳеч кимдан кам бўлмасликлари,
дўстлари орасида ўксиниб қолмасликлари учун тун-у кун тиним билмас эдилар.
Абдукаримни қўлида телефон кўрган синфдошлари унга хавас қилишарди. Ҳатто
Абдукаримни синфдоши, маҳалладоши Маҳмуд отасига унга ҳам телефон олиб беришни
сўраб хар хаша қилди. Отасининг “агар яхши ўқисанг, мактабни аълога битирсанг
энг сўнги русумдаги телефонни олиб беришни ваъда берди”.
Йиллар ўтгани
сайин Абдукарим “реал” ҳаётдан узулиб қолиб, “виртуал” оламда яшай бошлади.
Оилада деярли оила аъзолари билан суҳбатлашмас, фақат савол берса жавоб
берадиган, ота-онасига меҳрсиз бола бўлиб ўсди. Ҳаётда ҳеч ким билан деярли
дилдан суҳбат қурмас эди (суҳбатлаша олмас эди ҳам, нега дейсизми? У бора-бора
оғзаки нутқини йўқота бошлади. Биров билан суҳбатлашганда гандираклаб қолар, ўз
фикрини тўла қонли баён қила олмас эди). Доимо телефонида ижтимоий тармоқларда
ёзишар эди. Шу даражада асабий бўлиб қолдики, ижтимоий тармоқда “суҳбатлашадиган”
дўстлари билан юзма-юз суҳбатда жанжаллашиб кетарди. Абдукарим шу алпозда
яшашда давом этди. Орадан йиллар ўтди. Абдукарим ёлғиз ўзи қолганда атрофига
назар солди, ҳеч ким ёқ, унинг атрофида ҳеч ким ёқ эди. Бўлган воқеаларни
ўйлаб, бу фоний дунёдан ота-онаси оламдан ўтганини, ўзи эса уйланганини, ҳатто
бир нафар фарзанди борлигини сезди. Эссиз шунча йиллик умр, эссиз шижоатга тўла
ёшлик. Бунинг барча инсоннинг ўзи яратган “темир-терсак”ка қул бўлиб қолиш
оқибати эди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий