воскресенье, 10 мая 2015 г.

9 май Хотира ва Қадрлаш куни

    1999 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2243-сонли “9 МАЙНИ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА” ФАРМОНИ билан Ўзбекистон Республикасида 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинди. Мазкур фармонда уруш фахрийлари, иштирокчилари ва урушда Қурбон бўлганларнинг оилаларидан тушаётган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдираётган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида: 9 Май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш назарда тутилгандир.
     Фармоннинг учинчи бандида Хотира ва Қадрлаш кунининг умумхалқ байрами сифатида, кенг нишонланишини таъминлаш барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, идора ва корхоналарнинг, биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг ор-номус, виждон иши ва анъанавий бурчи деб белгилансин. Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, бор куч-қувватини аямаган бирор бир фахрий, бирор бир киши унутилмаслиги керак. Уларнинг ҳар бирига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 131-моддасига Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни билан ўзгартириш киритилди ва 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини дам олиш куни сифатида эътироф этилди.

Эътиборлиси шундаки, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йил 22 ноябрда қабул қилинган А/RES/59/26 резолюцияси билан 8-9 май дунёда хотира ва сулҳ куни сифатида нишонланадиган бўлди.

Мамлакатимизда эса беш йил олдин 9 май хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиш бошланди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий