воскресенье, 17 мая 2015 г.

Обудсман Институти

2015 йил 15 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида олдин хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Муҳаммадиев Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайланди.
            Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Обудсман)лик институти ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Биринчи марта Парламент Обудсман 1809 йил Швеция Парламентида ташкил қилинган. Узоқ вақт давомида Швециядан бошқа давлатларда Обудсман лавозими жорий қилиш ғояси мавжуд эмас эди. Швеция намунасида 1919 йилда Финляндия (Россия империясидан мустақилликка эришгандан сўнг)да, 1952 йилда Норвегияда, бир неча йилдан кейин Данияда таъсис этилди. Обудсман лавозими 1987 йилда  Польша ССРда жорий қилинди. Ҳозирги кунда 100 та давлатда Обудсман лавозими таъсис қилинган.
             Ўзбекистон Республикаси Парламенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Олий Мажлиснинг 1995 йил феврал ойидаги биринчи сессиясида таъсис этилди. Ўзига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун Олий Мажлиснинг 1995 йил 6 майдаги қарори билан Инсон ҳуқуқлари вакил ҳузурида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ташкил этилди. Вакил ва Комиссия фаолияти дастлаб, 1995 йил 29 августдаги Олий Мажлис Кенгаши қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги Низом билан белгиланган эди. Қайд этиш лозимки, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти МДҲ доирасида ташкил этилган дастлабки институтлардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги Қонун лойиҳаси 1997 йил 14 февралдаги “Халқ сўзи” – “Народное слово” рўзномаларида умумҳалқ муҳокамаси учун эълон қилинди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг1997 йил 24 апрелдаги саккизинчи сессиясида эса, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Мамлакатимизда омбудсман институтини шаклланиши тадрижий йўлдан борди. Бошида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланмаган эди. 2003 йил апрелида Ўзбекистон парламенти Конституцияга ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилди, унга кўра, Конституциянинг 78-моддасига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайлаш тўғрисида 16 банд киритилди. Ушбу қоида Омбудсманга конституциявий мақом берилганлигини кўрсатади. 
Парламентнинг 2004 йил 27 августдаги ўн бешинчи сессисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун, олий қонунчилик органини ислоҳ қилишни ҳамда ижтимоий ҳаётдаги эркинлаштириш ва демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда янги лойиҳада қабул қилинди. Янги Қонун тузилиш жиҳатидан Муқаддима ва 22 моддадан ташкил топган бўлиб, Қонунчилик палатасига сайловлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатини шакланиши натижалари бўйича 2005 йилнинг январ ойида кучга кирди.

Ўзбекистон Республикасида Омбудсман институти тузилиши қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардир:
ü  бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисида шикоятларни кўриб чиқиш, уларни тиклаш бўйича чоралар қабул қилиш; 
ü  инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштиришга ва уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;
ü  инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларни ҳимоя қилиш шакллари ва усуллари масалалари бўйича аҳолининг ҳуқуқ саводхонлигини ошириш;
ü  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўз фаолияти бўйича йиллик маърузаларини тақдим этиши;
ü  фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилиши тўғрисида ахборотлар мавжуд бўлганида ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ўз ташаббусларини қабул қилиши;
ü  инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича мониторинг ва ўтказилган мониторинг тадқиқотлари натижалари бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги фаолиятларини такомиллаштириши бўйича таклифлар жўнатиш;
ü  инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Обудсман институтининг Парламент даражасига кўтарилиши бу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам ҳимоя қилиниши гаровидир.
Омбудсман институтлари
Халқаро Омбудсман Институти
Европа Омбудсман Институти
Осиё Омбудсман Ассоциацияси
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар форуми
Европа Иттифоқи Омбудсмани
Озарбайжон Омбудсмани
Болгария Республикаси Омбудсмани
Дания Омбудсмани
Финлаяндия Парламент Омбудсмани
Франция Mедиатори
Нидерландия Омбудсмани
Польша Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Вакили
Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
Словения Омбудсмани
Словакия Омбудсмани
Португалия Адлия Проведори
Латвия Омбудсмани
Испания Халқ ҳимоячиси
Швеция Парламент Омбудсмани
Буюк Британия Маъмурият ишлари бўйича Парламент вакили ва Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вакил
Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
Янги Зеландия Омбудсмани
Корея Омбудсмани

















Комментариев нет:

Отправить комментарий