Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йил 10 декабрда Парижнинг Шайо саройида БМТ Бош Ассамблеясининг учинчи сессиясида 217 А (III) резолюцияси билан қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 375 тилга таржима қилинган.
Марифат даврида ягона ҳуқуқ яратиш тўғрисида ғоялар пайдо бўла бошлади. Мазкур ғоялар асосида Британияда ҳуқуқлар тўғрисида Билл (1689й), АҚШда ҳуқуқлар тўғрисида Билл (1791 й) қабул қилинди.
Иккинчи жаҳон уруши инсон ҳуқуқлари борасида халқаро ҳуқуқий механизмлар яратишни яққол кўрсатди. 1941 йил Франклин Рузвелт «мамлакатлар аҳволи» мурожаатида қуйидаги эркинликни кўллаб қувватлаш кераклигини таъкидлади. Булар, сўз эркинлиги, виждон эркинлиги. Бу инсон ҳуқуқлари борасида янги поғонани бошлаб берди.
Дунё фашист Германияси амалга оширган хатти-ҳаракатларни кўрганидан кейин БМТ Устави инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тўла қонли амалга ошира олмаслиги маълум бўлди. Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳужжат қабул қилиш заруратга айланиб қолди.
1946 йил канадиялик халқаро ҳуқуқ бўйича мутахасис Джон Хамфри БМТ Бош Котиби томонидан (БМТ биринчи Бош Котиби Буюк Британиялик Гледвин Джебб эди) Инсон ҳуқуқлари бўйича бўлим бошлиғи ва Инсон ҳуқулари умумжаҳон Декларацияси тузувчилари раҳбари этиб тайинланади. Унинг вазифасига инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссия билан ҳамкорликда иш олиб бориш, дастлаб инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро Билл деб номланиши кўзда тутилган ҳужжатни тузишда иштирок этиш эди.
Декларацияни қабул қилиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилди. Декларациядаги 31 та моддадан 23 таси бир овоздан маъқулланди. Муҳокамалар натижасига кўра, декларация лойиҳасидаги 3 модда 2 моддага қўшиб юборилган. Декларацияни муҳокама қилиш ва қабул қилишда делегатлар иккита блокка бўлинишди. Яъни, ғарб давлатлари ва совет давлатлари блокларига. БМТдаги совет делегацияси раҳбари Андрей Януарьевич Вқшинский декларация ҳақида шундай деди: “Баъзи афзалликларга қарамай мазкур лойиҳа учун қўлланиладиган унинг формал-юридик табиатида бир неча камчиликлари бор. Фундаментал эркинлик ва инсон ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган бу лойиҳани амалга татбиқ қилиб бўлмайди.”
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йил 10 декабрда Пал де Шайо (Париж)да БМТ Бош Ассамблеясининг 183-ялпи малисида қабул қилинди. Белоруссия ССР, Украина ССР, СССР, Чехословакия, Польша, Югославия, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка Иттифоқи декларацияни қабул қилишда бетараф қолишди.
Декларация тавсия қилувчи ҳарактерга эгадир. Аммо, мазкур декларация асосида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт ва Иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт қабул қилинди.
Элеонора Рузвельт (АҚШ Президенти Франклин Делано Рузвельтнинг рафиқаси) декларацияни бутун инсоният учун “Буюк озодлик хартияси” деб атади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий