Бутун ер куррасидаги мавжудот ичида инсоният ўзининг онг-у тафаккури
билан ажралиб туради. Бир неча минг йиллар синовидан ўтган инсон онги бефарқлик
деган иллат олдида ожиз қолмоқда. Биз дунё аҳлини ўзининг маданияти,
урф-одатлари билан лол қолдирган Туронликлар авлодимиз. Аждодларимиз бугунги
тинчлигимиз учун ўзларига қилинган қанчадан қанча тажовузлар, таҳдидлар,
ҳўрликларга чидаб йиллар давомида мустақиллик учун курашиб келганлар. Улар
билан ҳамиша биродарлик, ватанпарварлик, эрксеварлик, бир бирини қўллаб
қувватлаш, бир елкадан бош чиқариш, қўшниси қайғусини ўз қайғуси деб билиб
яшаш, инсонпарварлик, мардлик каби улуғ инсоний қадриятлар йўлдош бўлган. Замон
ўзгарган сайин инсонлар бир-бирини унутиб қўйяпти. Аслини олганда замон эмас,
инсонлар ўзгармоқда. Биз, албатта, ҳаммани эмас, орамиздаги баъзи бир
инсонларни айтяпмиз.
Барчамиз глобаллашув даврида яшаяпмиз. Атрофимизда бўлаётган
воқеа-ҳодисалар шу қадар тез рўй бераяптики, уларни қабул қилиш ва таҳлил
қилишга жисмонан улгуриш мушкул. Оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий
тармоқларда эълон қилиб борилаётган маълумотлар жуда ҳам кенг ва турли хилдир.
Бутун дунёни ташвишга солаётган муаммолар, ўз ечимини кутаётган бир қанча
масалалар борки, улар инсониятни хушёрликка чақиради. Ахборотни тарқалиши учун
ҳозирги технигка асрида оний дақиқаларнинг ўзи кифоя қилади. Бу ахборотларнинг
ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини ажратиш эса фақат мазкур ахборотлар билан
танишувчи аудиторияга юкланган. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланимайдиганлар
орамизда камдан кам топилади. Деярли барчамиз whastapp, telegram, viber ва
бошқа шунга ўхшаш тармоқлардан фойдаланамиз. Кун ора барчамизга “Бир қизнинг илтимоси: мен 13 ёшдаман. Оғир
дардга йўлиқдим. Шифокорлар даъво топа олмади. Кўзимдан ёш билан Пайғамбаримиз
набираси Зайнабнинг қабрига зиёратга бордим. У ерда ухлаб қолибман тушимга
Зайнаб кирди ва оғзимга сув томизиб Аллоғни рухсати билан тузаласан деди.
Бошимдан ўтган бу ҳодисани халққа тарқатишимни сўради! Мен ёзиб тарқатдим. Бир
бой инсонга бердимишонмади. 13-кунида боридан айрилди. Ночорга бердимишонди,
13-кунда иши юришди. Бунга ишонганлар қувончга, ишонмаганлар дардга тўлди! Бу
ёзувни ўқиган инсон 13 кишига тарқатсин ва истаги 13-кунда ижобат бўлади. Агар
назарига илмаса фалокатга йўлиқиши мумкин! Аллоҳнинг рахмати ва барокати
сизларга бўлсин! Онам узоқ яшасин десангиз онангиз учун эринманг. Шу ойда сиз
яхши кўрган инсонингиз билан бирга бўласиз. Бугун ярим тунда у сизни яхши
кўришини тушуниб етади. Яхшилик сиз билан эртага бўлади. Бу синалган. Тун
чораги 3 да сизга кимдир қўнғироқ қилади. Лекин бу занжирни узсангиз
бахтингизни 10 йилга йўқотасиз. БУ МЕНИ АЙБИМ ЭМАС МЕНГА ҲАМ БУ ХАБАРНИ
ЮБОРИШДИ. МАЖБУРМАН ОНАМ УЧУН. УЗР!” хабари келиб туради. Эътиборсизлигимиз
шу даражадаки, ҳатто ўқиб чиқиб хулоса чиқаришни хохламаймиз ва дастурлаб
қўйилган робортлардек бундай хабарларни тарқатамиз. Кечирасиз-у мен яхшм кўрган
инсоним билан бирга бўлишим учун, аввало, у билан турмуш қўришим керак. Лоқайд
бўлмайлик Азизлар!
Шаҳарда кўпчилик кўп қаватли уйларда истиқомат қилишади. Бепарволик кўп
қаватли уйларда шу даражага етиб келдики, ҳатто битта қаватда истиқомат қилувчи
ён қўшнилар қўшниси кимлигини билишмайди. Эшитиб, беихтиёр во ажаб деб юборасан
киши. Наҳотки, бугунга келиб “ён қўшни - жон қўшни” деган ақида тарихга
айланган бўлса?! Бепарво бўлмайлик Азиз ватандошим!
Бундан бир неча йиллар олдин чет элда ишлашга кетган
одамлардан:
“- палончи давлатни одамлари ғалати экан.
– а, нимага
бунақа деяпсиз?
– кўчада иккита одам мушлашиб, бир-бирига пичоқ
ўқталяпти, лекин буни кўрган бирон бир одам эй барака топкур, нима қиляпсан?
Қўй жанжаллашма, дейдиган одам йўқ. Кўриб ёқа ушлаб қоласан киши.” деган
гапларни эшитганимизда лол қолардик. Бир куни кўчада нотаниш инсонни тутқаноғи
қўзғаб қолди. Шунда бегона бир аёл унга укол, дори қилиб уни бир ўлимдан асраб
қолди. Энди бугунги ўзимиз гувоҳ бўлиб турган ҳаётимизга, одамларимизга назар
солсак. Кўчада кўпчилигимиз автобус бекатларида ёки дарахтлар остида ётган
одамларга жуда кўп дуч келганмиз. Ҳеч ким (ишонаверинг), бирор инсон бу бу ерда
нима ётибди, касалмасмикин деб ўйламайди. Ҳатто эътибор бергиси келмайди.
Ўйлаётган бўлсангиз керак “ўзи айбдор, хурмачасига сиққанча ичсинда”
деётгандирсиз. Унутмангки, биз шарқликларга, жумладан ўзимизнинг Ўрта Осиё
шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни
бир-бирига яқинлаштиришга, бир-бирини қуллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин
туғдиради. Шарқликларнинг ҳаёт фалсафаси ва уларнинг қарашларида кўпинча бола
тарбияси, унинг камолоти ҳамма нарсадан устунлиги, болани – “подшоҳ” деб кўкка
кўтариши биз шарқ ҳалқларининг қонига сингиб кетган. Бир болага етти маҳалла
ота-она деган нақл ҳам халқ орасида қўлланиши бежиз эмас. Аммо кейинги
вақтларда ҳақиқатдан ҳам етти маҳалла тугул қон-қариндошлари, ўз маҳалласи ҳам
бир болага ота-оналик қилаолмаяпти десак бўлади. Одамлар шунчалик бепарвоки,
ҳатто ўз маҳалласидаги бирор бир болани қилиб турган хатосини тузатишга, унга
тўғри йўлни кўрсатишга ийманади. Яна “мени
болам эмас-ку”, “менга нима. Ота-онаси қарасинда” деб ўзини оқлаб ҳам
қўяди. Хўш, бунга сабаб нима деб ўйлайси? Ёши катта отахон, онаҳонларимиз
насиҳат қилишдан чарчаганларидами ёки уларнинг лоқайдлигими?! Бир ўйлаб
кўрдингизми, балки, бунга сабабчи сиз-у биз ёшларнинг эътиборсизлигидадир?! Ҳозир
биз шундай миллий анъанаю одатларимизнии асраб, уларни келажак ёшларга
етгазмасак унда ўзбек деган неча асрлар мобайнида тарихга муҳрланиб, дунё
аҳлини ҳайратга солган алломаларнию, саркардаларни тарбиялаган халқ, миллат
номи йўқолиб кетмасмикин?! Кўча кўйда, ҳатто кундалик транспорти бўлмиш метро
деворларида ҳам “Огоҳлик давр талаби” деган сўзлар ёзиб, қайта-қайта
такрорланиши бекорга эмасдир?!
Биз шуни унутмаслигимиз керакки, “Оммавий
маданият” ниқоби остида халқлар маданиятини эгаллашга уринаётган баъзи
кучларнинг ўзи маданият, маънавиятни
Шарқдан, аниқроғи Ўрта Осиёдан ўрганган. (Салиб юришлари, илк уйғониш даврини
эсланг!)
Комментариев нет:
Отправить комментарий