“АСЛ
МУҲАББАТДАН ЯРАЛГАН ИНСОН”…..
Севги!
Ўзи қандай туйғу? Уни тасвирлаб ёки тушунтириб бўладими? Уни шунчалар осон
тарзда изҳор қилиш мумкинми? Замон севгига қанчалик таъсир этяпти? Айтишларича,
ҳаттоки олам ҳам аёлга бўлган муҳаббатдан яралган экан. Балки, шунинг учун ҳам
дунёда гўзал масканлар кўпдир.
Севгини ким қандай, шахсан мен
кенгроқ тушунаман. Инсон авваламбор Аллоҳни севади, қариндошларини, ёр-у
биродарларини... лекин, инсон қалбида фақат бир инсонга аталган жой бўлади.
Кимнингдир эса айнан шу жой туфайли дилида ҳамиша баҳор. Мен оламда бор
туйғулар ичида энг покиза туйғу фақат Аллоҳ томонидан ва фақат унинг суйган
бандаларига берилишига ишонаман. Лекин, севги ўзи нима? Унга аниқ бир тавсиф бера оламизми? Менимча, севги
бу бир инсоннинг қайсидир инсонга беғараз кўнгил қўйиши, унинг беғубор
табассумидан куч олиши, уни кўрганида ҳудди, олмнинг бор гўзаллиги, таровати шу
инсон сиймосида гавдаланиши, унга термулганда энг гўзал ва беғубор кўзларини
кўра олиши, унинг қаршисида бутун оламни унутиши, қалбида ҳаяжондан ҳапқириб
кетиши, дунёнинг бор эзгуликларини шу инсонга тилаши, агар керак бўлса, у инсон
учун жонини фидо қила олиши... бу севги учун қўйиладиган шартлар эмас. Шу инсонни
кўрганда севган қалб, менимча, айнан шуларни бир вақтнинг ўзида ҳис қилади.
Ҳақиқатдан ҳам севги илоҳий туйғу.... баъзан, ўйланиб қоламан, кўчалардаги
барча хабардор айрим воқеалар “йигит ва қиз иштирокидаги кўчаларда қўйиладиган
бепул томошалар” буларни севги дейиш мумкинми?
Севги ошкораликни талаб қилмайди, у
фақат икки қалбга тегишли, қалбан ҳис этиладиган туйғуни, менимча, ошкор этиш
шартмас. Севги исбот ҳам талаб қилмайди. Уни 300 дона атиргул билан исбот
қилишмайди. Севган инсон оламга муҳаббат тўла кўзлари қарайди, у бутун оламнинг
фақат гўзаллини кўради....
Севганда дилларимизда ҳамиша
қувончни ҳис этамиз, севги мадҳ этиб шеърлар ёзгимиз келади. Жўшқин кайфият
инсонни тарк этмайди. Шунчаки, бу дунёда ўша инсон борлигини ҳис этишнинг ўзи бахтлигини
ҳис этамиз. У инсон билан бирга ҳаётимизни қуриб бутун умр олдида унга бахт
улашиб яшаш ҳисси Севгидир.
Севги ҳурмат, самимият ва ишонч
негизига қурилади. Агар бизнинг севги дарахтимиз илдизи қанчалик мустаҳкам
бўлса, у чинор каби умр кўради, мевали дарахтдек мева беради ва шундай соя
берадики, унинг бағрида ҳамиша роҳат ва фароғатда яшаймиз. Севги бу нафақат бир
инсонга, Ватанга, онамизга бўлган муҳаббатимиздир. Ҳар бир инсонга бир
кўнгилнинг гултожи бўлиш насиб этсин!
Токи,
унинг қалбидаги севги, беғубор кўзларидаги меҳр, қалбингизни, ҳаётингизни нурга
тўлдирсин.... Балки, шу учун бордир.... ҳозир олдингиздадир... Уни
қидирманг...... шунчаки, озгина унга эътиборли бўлинг холос.....
Дунёни
сиз ардоқлаган муҳаббат янада гўзалроқ қилади.....
Ер
юзидаги энг пок туйғудан яралгансиз.... Сиз!
Ҳа, айнан Сиз ўша биз айтган буюк муҳаббат мевасиз.....
Комментариев нет:
Отправить комментарий